ЗУЛМ



Мен энг қўрқадиган нарса бирор киши мени устимдан Аллоҳга шикоят қилишидир. 
Ҳаётда шундай ҳолатлар бўладики, инсон билиб туриб ўзгаларга зулм қилиб қўяди. Тили билан озор беради, қўли билан азият етказади ёки бировни мулкига, ҳаққига зиён етказиб кимларгадир зулм қилади. Шунда мазлум чорасиз қолиб, нима қилишни билмай, "Худога солдим"деса, Худо шу мазлумни ўрнига қасос олар экан. Худонинг энг оғир жазоларидан бири: Аллоҳ ўзидан, динидан, ибодатидан бандасини узоқлаштириб, гуноҳ ишларга кўмиб ташлаши экан. Бу гуноҳлардан қутилиш йўлини очмас экан. Гўёки бу гуноҳлар унга қопқондек бўлиб, уни тўғри дўзаҳ ўтига ўлоқтирар экан. Аллоҳ барчамизни ўзгаларга зулм қилишдан сақласин. Истиғфор айтиб, тавба қилиб ўтишимизни насиб этсин.

Просмотров 74 Сегодня 1
Радио
Подкасты
Статьи
Избранное
Настройки